Тун. Янги кун энди бошланди... ТВ да одам савдоси
ҳақидаги аллақандай кино кетаяпти. Ўхшаш сюжет, янгилик йўқ, мавзу увол...
вторник, 8 декабря 2015 г.
среда, 2 декабря 2015 г.
ФФУ(!)ТБОЛ
“Навбаҳор” учун мавсум тугади. Ҳар йилгидек, жамоамизнинг уй-сафар учрашувларини архив учун сақлаб қўйдим. Ўйинларнинг ажойиблиги ва ғаройиблигига кўра тоифаларга ажратиб, ранг-баранг дунёнинг пурмаъно бўёқларида ифодаладим.
вторник, 1 декабря 2015 г.
“ҚОҚИЛИБ ТЕМИР ЙЎЛ ШПАЛЛАРИГА...”
Иккитагина
адоқсиз нарса бор: олам ва
нодонлик.
Лекин олам борасида ишончим комил эмас.
Альберт
ЭЙНШТЕЙН
Салом, тақвим!
Аслида ўтиб
кетган воқелик ҳақида ёзадиган одатим йўқ. Лекин баъзан ўтган-кетганнинг
моҳияти тузукроқ сабоқ чиқаришга асос туғдиради. Хуллас, ҳар куни эрталаб ишга
келганимда столим устида турадиган энли, бежирим муқовалли варақлама тақвимга
қараб қўяман. Ўзимга савол бераман: “Балки бугундан тақвим юритишни бошларман?..”
Ички муқовасига “Режаларингиз рўёбга чиқсин!” дея ёзилган бу тақвимнинг жўнгина,
қитмиргина тарихини ўйлаб, яна ёзиш-чизишдан, қайднома юритишдан воз кечаман. Эртасига
боз шу ҳол. Ишқилиб, бир қўшиққа ўхшатиброқ айтганда: “ҳар саҳарда шу бўлар такро-оо-о-р...”
Подписаться на:
Сообщения (Atom)