четверг, 25 февраля 2016 г.

“БАРОН”: МИЛТИҚ ЎҚЛАНДИ, НИШОНДА КИМЛАР БОР?..

 Мазкур фильм намойишга қўйилмай туриб, ҳали тасвирга олиш ишлари давом этаётган бир паллада айрим сайт ва блогларда, ижтимоий тармоқларда пиар кампания "зўр" ишлади. Шамол қаёқдан эсаётганини дарров илғайдиган, оғзингизни очсангиз, ўпкангизни кўрадиган олғирлар пайтдан фойдаланиб, “очко” ишлаб олмоқчи бўлишди. Пўшт, “Барон”имиз келаяпти, етар, димиқиб кетдик, энди жаҳонга чиқаяпмиз, қоч ўзбекфильм, нари тур, дегандай асъасаларга олти кетдим...