понедельник, 13 февраля 2017 г.

КУНДАН КУН ЯХШИ...

Қойил! Матбуот тили кўз ўнгимизда ўзгариб бораяпти. Яшириб нима қилдим, авваллари ЎзАни умуман кузатмасдим. Тилинг айланмайдиган иборалар, бир тийинга қиммат ёндашувлар, "Мустақиллигимиз шарофати билан ўлкамизга баҳор кириб келмоқда", "Оламшумул режалар муҳокама қилинди ва галдаги вазифалар белгилаб олинди" қабилидаги ялтоқи жумлалар ишлаб чиқарувчи ташкилот деб қарардим.

четверг, 9 февраля 2017 г.

КИМ БЕРАДИ-Ё «ТЕРМИНАЛ»НИ-Ё...

Бозор... У нафақат шарқона савдо маркази, балки ўша халқнинг маънавий дунёси, маданий ҳаёт тарзи, инсоний сифатларининг ҳаққоний кўзгуси ҳамдир. Бу манзилда одамларнинг фикрлаши, ўзаро муносабати борича, яққол сезилади. Умуман, бозорнинг "об-ҳаво"си наинки моддий бойлиг-у озиқ-овқат маҳсулотларининг, қолаверса, айни бир пайтда халқ қалбининг ҳам ўзига хос барометридир.