Қойил! Матбуот тили кўз ўнгимизда
ўзгариб бораяпти. Яшириб нима қилдим, авваллари ЎзАни умуман кузатмасдим.
Тилинг айланмайдиган иборалар, бир тийинга қиммат ёндашувлар,
"Мустақиллигимиз шарофати билан ўлкамизга баҳор кириб келмоқда",
"Оламшумул режалар муҳокама қилинди ва галдаги вазифалар белгилаб
олинди" қабилидаги ялтоқи жумлалар ишлаб чиқарувчи ташкилот деб қарардим.
Шундай. Бу давр – ЎзАнинг энг шармандали йиллари ўлароқ тарихга кирса ажабмас. Бугун-чи? Отахон-у онахон газеталар мум тишлаб ўлтирган бир пайтда бош ахборот маҳкамаси матбуотга илиқ об-ҳаво олиб кира бошлади. Энг биринчи бўлиб уларнинг ўзи энг кичик ахборотда ҳам қандайдир ижодий приём сақланишини таъминлаяптилар. Муаллиф "ўлмаяпти"! Ким ёзганини билиб бўлмайдиган, икки томчи сувдек бири-бирига ўхшаш мақолалар йўқ энди. Энг қалтис, нозик мавзулар, дейлик, давлат раҳбарининг жойларга ташрифлари баёни ҳам соатма соат, тезкорлик билан тарқатилаяпти. Ие, нечук, деб ажабланиб ўқийсиз – балодай, гаплар ҳартугул тобора ўқловли, дадил, индаллоси – "аввалгиларга ўхшамас..." Тўғри, айни матннинг матбуот учун мўлжалланган варианти кечроқ, тун ярмидан оққанда алоҳида канал орқали узатилиши "анъанаси" ҳамон бор, бинобарин, бу бошқа масала, аммо ахборот қироллигида (бир суҳбатда ЎзА ҳақидаги шунақа таъриф ўқигандим) журналист деган мардум, ва ниҳоят, пайдо бўла бошлади. Ҳа, тирик журналист! Бугун ЎзА узатган хабарларни муаллифсиз ўқиган тақдиримда ҳам "Жумлалардан Матназар аканинг "иси" келиб турибди", "Буни Бекзод Ҳидоятов ёзган, ана, жорий сиёсат ва қалбнинг мувозий ҳолатини боз шарҳлабди", "Тоши оғир, залворли фикрларга бой бу мақола Умид Ёқубники", "Бу дилгир фикрлар баёни эса Севараники", "Фикрнинг зўрини бошламада айтганига қараганда, мақолани Икром ёзган чиқар" , деб айта оламан. Журъатнинг ўсиш суръатига гап йўқ! Рост, ўқиб кўзларимга ишонмаяпман! Наҳотки шу ЎзА бўлса, наҳотки шу ташкилотда журналист услубига тегинилмаётган бўлса?!

Ҳа, рост, ҳозир ҳам ЎзА узатган мақолаларни жудаям берилиб ўқимайсиз, аксарият
таҳлиллар тахминлардан иборат, ўқирман тафаккурига дарров юқадиган мулоҳазалар
кам. Аммо барибир бунда
битта хосият бор: мақолалардаги журъат кундан кунга ошаяпти.
Яна бир янгилик. Эндиликда Президент суратлари ҳам
обдан "ишлов"ларсиз, фотошопни қўлламайгина узатилаяпти. Халқ
"фотошопона" силлиқ, ойдин қиёфани эмас, меҳнатда тобланган инсон
қиёфасини, чеҳрасида куннинг иссиқ-совуғи акс этган ўғлонини кўраяпти.
Сайловолди маҳали намойиш этилган, президентликка номзод Ш.М.Мирзиёевга
бағишланган кўрсатувнинг номи бежиз "Халқ фарзанди" деб номланмаган экан.
Бу ҳаётий ҳақиқат эканини кўриб турибмиз.
Бу жуда-жуда яхши муждадир. Барибир,
истаса-истамаса бошқа нашрлар ЎзА дан равиш олади, руҳ олади! ЎзАдаги бу тарз
ўзгаришлар яхши
"сигналь" – яшил чироқ ёнганидан дарак,
десак тўғри бўлади.
Хуллас, бой берилган мавқени тиклаш
палласи келди. Журналистика йиллар давомида сиёсий жабҳанинг фаол
иштирокчиси, ижтимоий реакциялар дрижёри мақомидан мосиво бўлди. Шахсан мен
бунга кимнидир айбдор деб билмайман. Руҳиятимиздаги қўрқоқлик, бошни омон
сақлаш истаги инерция қонуни бўйича ривож олди, олаверди ва кўплар қатори
матбуот ҳам бугунги "дориломон кунларга етиб келди". Қалай? Ўзимиз
ўйлаб топган бу каби "гегелона мавҳум" жумлалар бугун ўзимизни
исканжага олаяптими энди?..
Тасалли шуки, бу кунларни кўрдик. Яйраб
ёзадиган даврларга қўлда қалам, дилда .... билан етиб келдик!
Зўр мақола. Ҳақиқатдан 5 баҳо! Фақат бир гап: Россиядан "ЎзА"нинг сайти очилиши жуда қийин, икки соат "загрузка" бўлади. Шу масаланиям бир кўтариш керак
ОтветитьУдалить