понедельник, 13 февраля 2017 г.

КУНДАН КУН ЯХШИ...

Қойил! Матбуот тили кўз ўнгимизда ўзгариб бораяпти. Яшириб нима қилдим, авваллари ЎзАни умуман кузатмасдим. Тилинг айланмайдиган иборалар, бир тийинга қиммат ёндашувлар, "Мустақиллигимиз шарофати билан ўлкамизга баҳор кириб келмоқда", "Оламшумул режалар муҳокама қилинди ва галдаги вазифалар белгилаб олинди" қабилидаги ялтоқи жумлалар ишлаб чиқарувчи ташкилот деб қарардим.

четверг, 9 февраля 2017 г.

КИМ БЕРАДИ-Ё «ТЕРМИНАЛ»НИ-Ё...

Бозор... У нафақат шарқона савдо маркази, балки ўша халқнинг маънавий дунёси, маданий ҳаёт тарзи, инсоний сифатларининг ҳаққоний кўзгуси ҳамдир. Бу манзилда одамларнинг фикрлаши, ўзаро муносабати борича, яққол сезилади. Умуман, бозорнинг "об-ҳаво"си наинки моддий бойлиг-у озиқ-овқат маҳсулотларининг, қолаверса, айни бир пайтда халқ қалбининг ҳам ўзига хос барометридир. 

четверг, 25 февраля 2016 г.

“БАРОН”: МИЛТИҚ ЎҚЛАНДИ, НИШОНДА КИМЛАР БОР?..

 Мазкур фильм намойишга қўйилмай туриб, ҳали тасвирга олиш ишлари давом этаётган бир паллада айрим сайт ва блогларда, ижтимоий тармоқларда пиар кампания "зўр" ишлади. Шамол қаёқдан эсаётганини дарров илғайдиган, оғзингизни очсангиз, ўпкангизни кўрадиган олғирлар пайтдан фойдаланиб, “очко” ишлаб олмоқчи бўлишди. Пўшт, “Барон”имиз келаяпти, етар, димиқиб кетдик, энди жаҳонга чиқаяпмиз, қоч ўзбекфильм, нари тур, дегандай асъасаларга олти кетдим...

четверг, 21 января 2016 г.

ЖУРНАЛИСТ ҚАЧОН ЁЗОЛМАЙДИ?


Шундай қилиб...
Қарашлар кўп, жавоблар ҳаддан зиёда. Бари тўғри, сиз ҳақсиз: ўша, ўша ва ўша сабабларга кўра...

вторник, 8 декабря 2015 г.

МАНЗАРА

Тун. Янги кун энди бошланди... ТВ да одам савдоси ҳақидаги аллақандай кино кетаяпти. Ўхшаш сюжет, янгилик йўқ, мавзу увол...

среда, 2 декабря 2015 г.

ФФУ(!)ТБОЛ

“Навбаҳор” учун мавсум тугади. Ҳар йилгидек, жамоамизнинг уй-сафар учрашувларини архив учун сақлаб қўйдим. Ўйинларнинг ажойиблиги ва ғаройиблигига кўра тоифаларга ажратиб, ранг-баранг дунёнинг пурмаъно бўёқларида ифодаладим.

вторник, 1 декабря 2015 г.

“ҚОҚИЛИБ ТЕМИР ЙЎЛ ШПАЛЛАРИГА...”

Иккитагина адоқсиз нарса бор: олам ва нодонлик.
Лекин олам борасида ишончим комил эмас.

Альберт ЭЙНШТЕЙН

Салом, тақвим!
Аслида ўтиб кетган воқелик ҳақида ёзадиган одатим йўқ. Лекин баъзан ўтган-кетганнинг моҳияти тузукроқ сабоқ чиқаришга асос туғдиради. Хуллас, ҳар куни эрталаб ишга келганимда столим устида турадиган энли, бежирим муқовалли варақлама тақвимга қараб қўяман. Ўзимга савол бераман: “Балки бугундан тақвим юритишни бошларман?..” Ички муқовасига “Режаларингиз рўёбга чиқсин!” дея ёзилган бу тақвимнинг жўнгина, қитмиргина тарихини ўйлаб, яна ёзиш-чизишдан, қайднома юритишдан воз кечаман. Эртасига боз шу ҳол. Ишқилиб, бир қўшиққа ўхшатиброқ айтганда: “ҳар саҳарда шу бўлар такро-оо-о-р...